Самарқандда ноқонуний қурилган 11 қаватли меҳмонхона бузилади

© Samarqand BugunНезаконное строительство гостиницы в Самарканде
Незаконное строительство гостиницы в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2022
Oбуна бўлиш
Қурилиш ишлари лойиҳа тасдиқланмасдан, рухсатнома ҳамда экспертиза хулосалари олинмасдан бажарилган
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Самарқанд вилоятидаги “Жойи Сой” маҳалласида фуқаро ўз уйининг бир қисмини бузиб, жойидан 21х12 метрли 11 қаватли меҳмонхона қурган.
Қурилиш ишлари лойиҳа тасдиқланмасдан, тегишли рухсатномалар ҳамда экспертиза хулосалари олинмасдан бажарилган, дейилади вазирлик хабарида.
Маҳаллий қурилиш инспекция ходимлари томонидан бир неча бор қурилишни тўхтатиш бўйича кўрсатмалар берилганига қарамасдан - фуқаро ўзбошимчалик билан қурилишни давом эттирган.
“Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ ва ҳудудий инспекция ходимлари томонидан 2022 йил 6 май куни бинонинг сейсмик ҳолати ўрганиб чиқилиб, “Ўзоғирсаноатлойиҳа”АЖнинг хулосасига асосан бинонинг КМК, ШНК талабларига жавоб бермаслиги ва колонналарнинг айрим жойлари дарз кетганлиги ўз тасдиғини топган ҳамда бинони бузиш бўйича хулоса берилган, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудуди сейсмик фаол зона ҳисобланади ва бу ерда қурилаётган ҳар қандай кўп қаватли бино, айниқса ижтимоий объектлар белгиланган қурилиш талаб ва нормаларига жавоб берадиган лойиҳа, экспертиза хулосалари ҳамда тегишли органларнинг рухсатномалар асосида қурилиши керак. Акс ҳолда бундай бинолар қурилиш жараёнида ҳам фойдаланишда ҳам атрофидаги ҳудудларга ва фуқаролар ҳаётига хавф солиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0