Дунёда

Абэ Украинада махсус операция бошланишига Зеленский сиёсати сабаб бўлганини айтди

© Sputnik / Григорий СысоевСиндзо Абэ, архивное фото
Синдзо Абэ, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Собиқ Япония бош вазири: Зеленскийнинг НАТО ва Донбасс бўйича позицияси Украинадаги можарони келтириб чиқарди.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг мамлакатнинг НАТОга киришига оид позицияси ва Донбассдаги можарони тартибга солишдан бош тортиши Россия махсус операцияси бошланишига сабаб бўлди, деб ҳисоблайди собиқ Япония бош вазири Синздо Абэ. У бу ҳақда “Economist” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Эҳтимол, агар Украина президенти Владимир Зеленскийни унинг мамлакати НАТОга қўшилмаслигига ваъда беришга ёки шарқдаги икки анклавга юқори даражадаги мухторликни тақдим этишга мажбур қилишнинг иложи бўлганида ҳарбий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мумкин бўларди”, - деди Абэ. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Собиқ Япония бош вазири Зеленскийнинг позициясини ўзгартиришга эришиш осон бўлмаган бўлишини таъкидлади. Абэ Украина етакчисига унинг америкалик ҳамкасби Жо Байден таъсир кўрсата олган бўларди деб ҳисоблайди.
“Бироқ, Зеленский, албатта, бош тортган бўларди”, - дея хулоса қилди сиёсатчи.
Ғарб сиёсати "оқсоқоллари" баҳси: реалист Киссинжер глобалист Соросга қарши
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0