Дунёда

Билл Гейтс яқин 20 йил ичида янги пандемияни башорат қилди

© Sputnik / Григорий СысоевБилл Гейтс
Билл Гейтс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Microsoft асосчиси: иқлим ўзгариши натижасида инсониятни 50 фоиз эҳтимол билан янги пандемия кутмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс инсоният яқин 20 йил ичида кутиши мумкин бўлган янги пандемияни 50 фоиз эҳтимоллик билан башорат қилди. Бу бундай фикрлари билан Испаниянинг “El Diario” газетасига берган интервьюсида ўртоқлашди.
Унинг сўзларига кўра, пандемия аллақачон маълум бўлган вирусдан, масалан, гриппдан ёки коронавирусдан юзага келиши мумкин, лекин бошқа сценарий ҳам бор.
“Бу бошқа нарса ҳам бўлиши мумкин. Бу инсон, биотеррорчи томонидан яратилган ва атайлаб тарқатилган вирус бўлиши мумкин. Бу жуда қўрқинчли сценарий, чунки улар бир вақтнинг ўзида уни турли жойларга тарқатишга ҳаракат қилишлари мумкин. Ёки бу табиий дунёдан келадиган нарса бўлиши мумкин. Инсоният сони ўсиб бормоқда ва биз янги экотизимларга бостириб киряпмиз. Шу учун мен ҳисоблаб чиқдимки, яқин 20 йил ичида бизда иқлим ўзгариши натижасида 50 фоиз эҳтимол билан табиий пандемия бўлиши мумкин”, - дейди Гейтс.
Тадбиркор пандемияга қарши курашиш учун ўт ўчирувчиларга ўхшайдиган “глобал эпидемияга қарши кураш ва сафарбарлик гуруҳи”ни яратиш таклифини ўртага ташлаган. Аммо бу нарса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бюджетини 25 фоизга оширишни талаб қилади.
Маймун чечаги БААгача етиб келди: касаллик ҳақида нималар маълум
Янгиликлар лентаси
0