Маданий мерос агентлиги директори лавозимидан озод қилинди

© Фото: Агентство культурного наследия Шахриёр Нуруллоев
Шахриёр Нуруллоев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2022
Oбуна бўлиш
Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллоев ярим йилга қолмай лавозимни тарк этди.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Шаҳриёр Нуруллоев Туризм вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Нуруллоев бу лавозимга 2021 йилнинг декабрида тайинланган эди. Унга қадар Президент администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Хабарда унинг нима сабабдан лавозимидан озод қилинганига аниқлик киритилмаган.
Янгиликлар лентаси
0