Жамият

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатлари қоплаб берилади

© Sputnik / Зафар ХалиловСум
Сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Янги қонун билан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим аҳоли қатламлари учун бир қатор кафолатлар белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатлари қоплаб берилади. Сенат йигирма олтинчи ялпи мажлисни буни кўзда тутувчи тегишли қонунни маъқуллади.
Қонунда ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим аҳоли қатламлари учун бир қатор кафолатлар ҳам белгиланмоқда.
Хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оиласи электрон онлайн-аукционлардан ер участкаларини сотиб олиши билан боғлиқ харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.
Қонун билан Ер кодексига киритилаётган ўзгаришларга мувофиқ, очиқ электрон танлов орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш ҳуқуқини қўлга киритган шахсларга ўша ҳудуд ҳокимининг тасдиғи талаб этилмайди.
Шунингдек, ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланганларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда чора кўриш масъулияти Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органларига юклатилмоқда.
Кадастр агентлиги органлари ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаган тақдирда, ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритади.
Ер участкаларини бадал эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби белгиланмоқда
Янгиликлар лентаси
0