Ҳафта давомида ҳарорат +37 даражагача кўтарилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВ такую жару можно не беспокоиться о намоченной одежде. Она высохнет за считанные минуты
В такую жару можно не беспокоиться о намоченной одежде. Она высохнет за считанные минуты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб иқлимий меъёрларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
30 май куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +25...+28 даража атрофида бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, асосан, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
31 май ва иш ҳафтасининг охиригача мамлакат ҳудуди бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим кунлари тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, 1-2 июнь кунлари кечалари +15...+18 даража, кундуз кунлари +31...+34 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларида +35...+37 даражагача бўлади. 3 июнь жума куни ҳарорат фони +2..+3 даражага пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0