Донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш бўйича ахборот тизим ишга тушади

© Sputnik / Виталий ТимкивПшеница, собранная на полях, архивное фото
Пшеница, собранная на полях, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Oбуна бўлиш
d-xarid.uz ахборот тизими донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш жараёни тезкор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш бўйича d-xarid.uz ахборот тизими ишга туширилади. Бу президент 28 май куни имзолаган тегишли қарорда назарда тутилган.
Ахборот тизим ўз фаолиятини донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш жараёни тезкор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш мақсадида олиб боради.
Қарорга кўра, шу йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан жами 2 550 минг тонна буғдойнинг:
- 1 783,5 минг тоннаси товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 266,5 минг тоннаси уруғлик учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади;
- 500 минг тоннаси фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилинади.
2022 йил ҳосили учун буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой июль-август ойларида биржа савдолари орқали сотилади.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган ва буғдой етиштирувчилардан вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган:
- 3 ва ундан юқори синфлардаги буғдой – биржадан харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги унни биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олган, ун ишлаб чиқариш қувватларига эга тадбиркорларга;
- 4- ва 5-синфлардаги буғдой – барча тадбиркорларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган график асосида биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилади.
Олис, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.
Биринчи июндан давлат ғаллани бозор нархларида сотиб олишни бошлайди
Янгиликлар лентаси
0