Дунёда

Эрдоғаннинг Швеция ва Финляндия билан бўлган музокаралардан кўнгли тўлмади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Эрдоған Финляндия ва Швецияни “инсофсиз ва носамимий”лик қилаётганини айтиб, уларни “террорчиларни ҳимоя қилишда” айблади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған Швеция ва Финляндия делегациялари вакиллари билан ушбу мамлакатларнинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболлари бўйича ўтказилган музокаралар натижаларидан қониқмади. Бу ҳақда TRT телеканали хабар бермоқда.
“Афсуски, делегациялар учрашуви биз кутган даражада бўлмади”, - деди Туркия раҳбари.
Шунингдек, Эрдоған Финляндия ва Швецияни “инсофсиз ва носамимий”лик қилаётганини айтиб, уларни “террорчиларни ҳимоя қилишда” айблади.
“Эрдоған Туркия президенти экан, биз терроризмни қўллаб-қувватловчи мамлакатларнинг НАТОга киришига аниқ “ҳа” деб айта олмаймиз”, - дея қўшимча қилди у.
Кутилмаган қаршилик: НАТОда ким шведлар ва финлар келишидан хурсанд эмас?
Маълумот учун, 25 май куни Анқарада Туркия, Швеция ва Финляндия ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калин Туркия Анқара хавфсизликка оид чоралар кўрилмаса, Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббуси олдинга силжимаслигини очиқ айтди.
Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш учун аризаларини кўриб чиқиш бошланишига тўсқинлик қилмоқда. Эрдоғаннинг сўзларига кўра, Анқара уларнинг альянсга кириш истагини қўллаб-қувватламайди, чунки Скандинавия давлатларининг Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси (Partiya Karkerên Kurdistan – ПКК) вакиллари билан алоқалари ҳақидаги баёнотларига ишонмайди. Унинг қўшимча қилишича, агар улар блокка қўшилса, НАТО “хавфсизлик ташкилоти бўлмайди, балки террорчиларнинг кўплаб вакиллари тўпланадиган жойга айланади”. Номзодлар альянсга кириши учун барча аъзоларнинг розилиги талаб қилинади.
Эрдоған АҚШни Суриядаги террорчиларга қурол-яроғ етказиб беришда айблади
Янгиликлар лентаси
0