Жамият

Ҳисор қўриқхонасидаги камера объективига Тянь-Шань қўнғир айиқлари муҳрланди - видео

© Sputnik / Дмитрий Дебабов / Фотобанкка ўтишМедведь
Медведь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳисор давлат қўриқхонасидаги камера Тянь-Шань қўнғир айиғи, ҳилол каклиги, ёввойи тўнғиз ҳамда жайрани суратга олди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ҳисор давлат қўриқхонасида ўрнатилган яширин фотоқопқонларнинг камера объективига Тянь-Шань қўнғир айиғи, ҳилол каклиги, ёввойи тўнғиз муҳрланди. Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Камера 2 та Тянь-Шань қўнғир айиғи, 1 та ҳилол каклиги ва ёввойи тўнғизни суратга олган. Шунингдек, тўнғиз муҳрланган камерада ўсимликлар билан озиқланаётган жайрани ҳам учратиш мумкин.
“Қўриқхонада ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш борасида доимий мониторинг-кузатув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
Айтилишича, фотоқопқонлар қўриқхонанинг турли ҳудудларига ўрнатилган. Улар ҳудуд ҳайвонот дунёсини ўрганишда катта ёрдам бермоқда.
Ҳисор қўриқхонасида ноёб қор қоплони фотоқопқонга тушди – видео
Ўтган вақт мобайнида қор қоплонлари, кийиклар, айиқ ва бошқа жониворлар айнан фотоқопқонлар ёрдамида тасвирга олинган. Бу эса уларнинг сони, яшаш тарзи ҳақида маълумот олиш имконини бермоқда.
Маълумот учун, Қашқардарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида умуртқали хайвонларнинг 276 тури учраши аникланган. Тянь-Шань қўнғир айиғи Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ҳайвон тури ҳисобланади. 2020 йилда қўриқхона ҳудудида 91 бош қўнғир айиқ учраши қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0