Дунёда

Мелитополь маъмурияти шаҳар марказидаги портлашни теракт сифатида баҳолади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишМелитополь
Мелитополь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шаҳар марказида жойлашган турар-жой биноси ёнида гуманитар ёрдам олиб кетаётган автомобиль портлади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Мелитополь маъмурияти бугун, 30 май куни тонгда шаҳар марказида содир бўлган портлашни теракт сифатида баҳолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Бугун эрталаб Мелитополда шаҳарнинг тинч ҳаётини издан чиқаришга қаратилган террорчилик ҳаракати содир бўлди. Эрталаб соат саккизларда шаҳарнинг марказий қисмида портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль портлаб кетди. Натижада 28 ёшли қиз ва 25 ёшли йигит жароҳат олди”, - дейилади хабарда.
Маъмуриятнинг қўшимча қилишича, жароҳатланган ёшларга Мелитополь вилоятида гуманитар ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, воқеа жойида суд-тиббиёт экспертлари ишлаяпти.
“Украина ҳукумати тинч аҳоли ва шаҳарлар инфратузилмасига қарши урушни давом эттирмоқда”, - дея хулоса қилди Мелитополь маъмурияти.
Запорожье вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Роговнинг хабар беришича, Мелитополь марказидаги портлаш тахминан соат 7:40 да юз берган. Натижада Богдан Хмельницкий, Сергей Киров ва Пётр Дорошенко кўчаларида жойлашган уйларнинг деразалари титраб кетган. Осмонга эса қора тутун кўтарилган.
РИА Новостининг Мелитополь маъмуриятидаги манбасига кўра, турар-жой биноси ёнида гуманитар ёрдам олиб кетаётган автомобиль портлаган. Хавфсизлик кучлари маъмурий бинолар жойлашган Ғалаба майдонини ўраб олган.
Янгиликлар лентаси
0