Спорт

Нодирбек Абдусатторов БААдаги халқаро мусобақада ғолибликни қўлга киритди

© Фото: Федерация шахмат УзбекистанаНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шахматчи халқаро турнирда 7 очко тўплади ва ғолиб бўлди. Шунингдек, Абдусатторовга мусобақа соврин жамғармаси 60 минг доллар берилади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов БААнинг Шаржа шаҳрида ўтказилган “5th Sharjah Masters 2022” халқаро турнир ғолиби бўлди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Ушбу турнирда 31 давлатдан 80 нафар шахматчи иштирок этди ва у швейцарча тизим бўйича 9 турда ўтказилди. Унда Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Ҳумоюн Бегмуратовлар ҳимоя қилишди.
Мусобақа якунларига кўра, ушбу халқаро турнирда 9 турдан кейин 7 очко тўплаган Нодирбек Абдусатторов чемпионликни қўлга киритди. Шунингдек, ўзбекистонлик шахматчи мусобақа соврин жамғармаси 60 минг долларга эга бўлган.
Шахмат тожини ҳам Ўзбекистонга олиб келамиз – Абдусатторов
Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳозирда шахмат бўйича ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда. Тез орада бу борадаги лойиҳа ва дастурлар эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Нодирбек Абдусатторов Варшавада бўлиб ўтган тезкор шахмат (рапид) бўйича жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпион бўлган эди. У Ўзбекистон президенти фармонига асосан “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва президент совғаси сифатида 2 хонали уй билан тақдирланган.
Янгиликлар лентаси
0