Ўзбек боксчилари Қирғизистондаги халқаро турнирда ғалаба қозонишди

© Фото: Ўзбекистон бокс федерациясиЎзбек боксчилари Қирғизистондаги халқаро турнирда ғалаба қозонишди
Ўзбек боксчилари Қирғизистондаги халқаро турнирда ғалаба қозонишди   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнирда 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Қирғизистон пойтахти Бишкекда бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистонлик боксчилар унда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Мусобақаларда Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитойдан 130 нафардан ортиқ боксчи иштирок этган.
Баҳсларда қатнашган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.
Эркаклар терма жамоаси:
Олтин:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-67 кг: Лазизбек Фаттоев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-92 кг: Диёрбек Ўролов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Кумуш:
-57 кг: Самандар Холмуродов
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-51 кг: Абдумажид Маннопов
Бронза:
-71 кг: Камронбек Турғунбоев
-63,5 кг: Ғофуржон Тоҳиров
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
Қизлар терма жамоаси ҳам йигитлардан ортда қолишмади:
Олтин:
-48 кг: Маржона Савриева
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўткамова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова
Кумуш:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-54 кг: Нозимахон Бултурова
-57 кг: Рашида Тагирова
-63 кг: Зиёда Ярашева
Бронза:
-66 кг: Хадичабону Абдуллаева.
Янгиликлар лентаси
0