Жамият

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова вафот этди

© Фото: УзАЛола Муротова
Лола Муротова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Нурли обод” фермер хўжалигининг раҳбари Лола Муротова 64 ёшида вафот этди. Президент шахсан ўзи уни телефон орқали байрамлар билан табриклар эди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалигининг раҳбари, Ўзбекистон қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Лола Муротова 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
12 май куни Лола Муротова қаттиқ бетоб бўлиб қолган эди, президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанаётган Лола Муратованинг ҳолидан бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев, президент маслаҳатчиси ўринбосари Абдурашид Жўрабоев ва Шерзод Асадов хабар олган эди. Унга давлат раҳбарининг саломи ва тезда шифо топиш тилаги етказилган эди.
Маълумот учун, Лола Неъматовна Муротова 1958 йил Олтиариқ туманида туғилган. “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвони (2004 йилда), “Эл-юрт ҳурмати” ордени (2013 йилда), “Фидокорона меҳнатлари учун” ордени (2017 йилда), “Ўзбекистон Қаҳрамони” ва “Қизил юлдуз” ордени (2019 йилда) давлат мукофотлари билан тақдирланган.
Янгиликлар лентаси
0