Ўзбекистон шаҳарларидан Сочига авиақатновлар узайтирилди

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишБоинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways
Боинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Oбуна бўлиш
1 июндан 30 июнгача Тошкентдан Краснодар ва Ростов-на-Донуга учадиган самолётлар Сочига қатнайди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Ўзбекистон шаҳарларидан Сочига қатновларни узайтирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. https://t.me/uzbekistanairways/2500
Унга кўра, Тошкент – Краснодар, Тошкент – Ростов-на-Дону, Наманган – Краснодар йўналиши бўйича авиақатновлар 1 июндан 30 июнгача Сочи шаҳрига амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида “Uzbekistan Airways” Краснодар ва Ростовга бекор қилинган рейслар ўрнига Тошкент ва Намангандан Сочига қўшимча рейсларни йўлга қўйган эди. Қўшимча рейслар Россия томонидан ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши билан сабабли жорий қилинган.
Янгиликлар лентаси
0