Жамият

Ўзбекистонлик талабалар Россияда нималарни ўрганишмоқда?

© ТПУАбдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет
Абдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Томск политехника университети талабалари ва университет маъмурияти вакиллари энг йирик ОТМ талабаси қандай бўлиши ҳақида сўзлаб беришди.
Дунёнинг йирик университетларида таълим олиш барча мамлакатлар абитуриентлари учун ҳар доим қизиқ ва долзарб. Мана шундай йирик университетлардан бири Россияда, аниқроғи Томскда жойлашган. Ёшлар бу ерга ихтирочи, биолог, IT-мутахассис ва турли соҳаларда энг талабгир муҳандислар бўлиш учун ўқишга келишади. Томск политехника университети талабалари ва университет маъмурияти вакиллари энг йирик ОТМ талабаси қандай бўлиши ҳақида сўзлаб беришди. Ушбу университетда 200дан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олади.
© ТПУАбдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет
Абдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Абдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет

Илм-фан келажаги

Талабаларнинг айтишича, улар университетда ҳақиқий илмий ва ишлаб чиқаришга оид топшириқларни бажаришади. Азизбек Абдуллаев ТПУнинг бакалавриат босқичини тамомлаган. Ҳозирда “Машинасозликда материалшунослик” дастури бўйича магистратурада ўқишни давом эттирмоқда. У келажакда машинасозликда, қурилишда, тиббиётда ва кенг миқёсда керамикадан фойдаланиш учун унинг хусусиятларини чуқур ўрганмоқда.
© ТПУАбдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет
Абдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Абдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет
“Талабаларга Россия Фанлар Академиясининг Сибирь бўлими лабораторияси ва жиҳозларидан фойдаланиш учун рухсат бор. Ҳозир мен кўп вақтимни у ерда ўтказяпман ва керамиканинг бошқа материаллар билан ўзаро алоқасини ўрганяпман. Келажакда менинг тадқиқотларим керамика конструкцияларидан тиббиётда кенгроқ фойдаланиш имкониятини беради”,- дейди Азизбек.
Зиравард Ахназарова ҳам Фарғона политехника университети билан икки томонлама диплом дастури бўйича магистратурада таҳсил оляпти. Ва ўқиш билан мактабдаги фаолиятини ҳам бирга олиб бормоқда. У “Тоза сув” (Чистая вода) дастури бўйича масофавий таълим олмоқда.
“Мен Ўзбекистонда, Фарғона шаҳрида яшайман. Ҳозир мактабда биология фани ўқитувчиси бўлиб ишлаяпман ва бир вақтнинг ўзида ТПУда магистратура босқичида ўқияпман. Бу мен учун малакани ошириш ва карьерада янги йўналишлар дегани. Менга иш стажимни тўхтатмасдан таълим бериш жуда зарур эди. Бундан ташқари, диплом ҳам икки томонлама бўлади. Бу эса катта имконият беради. Чунки у билан меҳнат бозорида рақобатбардош бўлиш, Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам ишлаш мумкин”, - дейди Зиравард.
Келажакда магистратура талабаси аспирантурада ўқишни давом эттиришни яъни микробиологияни чуқур ўзлаштириб таълим беришдан умрини илм-фан йўлида давом эттиришни ният қилган.
© ТПУАбдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет
Абдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Абдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет

Олимлар орасида

Университетда талабаларга академиклар, фан номзодлари ва докторлари таълим беради. Жами 1700 нафар мутахассис фаолият юритади.
“Хориждан келган талабаларни тушунишади. Агар ёрдам керак бўлса, ўқиш жараёнида ёрдам беришади”, - дейди Азизбек Абдуллаев.
© ТПУАбдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет
Абдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Абдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет
Томск политехника университети мутахассислари халқаро ташкилотларда масалан, Ядровий тадқиқотлар бўйича Европа ташкилотида, DESY “Германия электрон синхротрон” миллий марказида фаолият юритишади. Шунингдек, йирик илмий тадқиқотларда иштирок этишади. Илм-фан ва юқори технологиялар олами билан талабалар ҳам яқиндан танишиш имконига эга. Ёзда Зиравард Ахназарова магистрлик диссертацияси учун лаборатория тадқиқотларини ўтказиш мақсадида университетга келишни режалаштирган. Унинг диссертацияси токсикологик тадқиқотлар ёрдамида Томск табиати сувининг хавфсизлигини текширишга бағишланган.
“Ҳозирда мени барча лаборатория ва амалий вазифаларига онлайн режимда боғлашади. Мен ҳамма қатори ўқитувчини тинглайман ва керакли билимларни оламан. Ёзга келиб илмий раҳбарим кўмагида билимларимни мустаҳкамлайман”,- дейди Зиравард.
ОТМ вакилларининг сўзларига кўра, замонавий лабораториядан ташқари, университет инфратузилмасига Хакасиядаги географик полигон ва тадқиқот ядровий реактори- Россияда фаолият кўрсатаётган ягона тадқиқот реактори ҳам бор. Унда нафақат энергетикадаги янги технологиялар, балки ядровий тиббиёт учун дори-дармонлар ишлаб чиқарилади.
Бундан ташқари, Томскдаги реакторда хориж фуқаролари ҳам таълим олишлари мумкин.
“Томск политехника университетида 68 та илмий-тадқиқот ва илмий-талимий лабораториялар ва марказлар бор. Уларда илм-фанга энди кириб келаётган талабалар ҳам фаолият юритишмоқда. Талабалар замонавий илм-фан олдида турган муҳим вазифаларни ҳал қилишмоқда. Масалан, янги материаллар, экология ва биомедикал технологияларни ишлаб чиқиш ва яна бошқа йўналишларда”,- дейди университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Михаил Соловьёв.

Инфратузилма: спорт ва ва ижодкорлик

Университет талабалари кўп вақтини асосан ўқиш ва тадқиқотларда ўтказади. Бироқ, таълим олишдан ташқари, университет бошқа тадбирларни ҳам мунтазам ташкиллаштириб келади. Мақсад- талабаларнинг маданият бўйича билимлариини кенгайтириш, Россия ва бошқа мамлакатлар тарихини ўргатиш.
“Университетда кўп маданиятли муҳит шаклланган бўлиб, бу талабаларга нафақат талаб юқори соҳаларни ўрганишга, балки маданий дунёқарашини кенгайтиришни ҳам имкон беради. ОТМда ижтимоий ва маданий тадбирлар мунтазам ўтказилади. Тадбирларда хориждан келган талабаларни ижтимоийлаштиришга ёрдам берувчи дастурлар, масалан, “миллий маданият кунлари” каби лойиҳалар бор. Талабаларда концерт ва фестивалларда фаол иштирок этишади”.
Университет талабалар шаҳарчасида таълим олиш, яшаш билан биргаликда спорт билан фаол шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратилган. Ижтимоий фаол бўлишни истаганлар учун университетда барчаси муҳайё: волонтерлик ташкилотлари, ижодий жамоалар, талабалар отрядлари. Талабалар сув ҳавзаси, машғулот заллари, бокс бўйича машқлар ва маданий тадбирларда иштирок этишлари мумкин.
“Талабаларниг барча турар-жой мажмуаларида фитнес майдонлари яратилган. Бундан ташқари, университетнинг умумий зали бўлиб, у ерда мураббийлар билан машғулот олиб бориш мумкин. Билишимча, ижодий тўгараклар ҳам бор, аммо мен кўпроқ спортга қизиқаман. Гитара чаладиган, қўшиқ куйлайдиган, расм чизадиган талабалар ҳам бор. Шунингдк, барча хоҳловчилар қўшимча инглиз тилини ўрганишлари мумкин. Бу дарсларнинг барчаси талабалар учун бепул”,- дейди Азизбек Абдуллаев.
© ТПУАбдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет
Абдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Абдуллаев Азизбек Акмалжон Томский Политехнический Университет

Кампус ва тиббиёт

Ўқишга қабул қилинганлар агар зарур бўлса, яшаш учун жойга эга бўлади. ОТМ бу эҳтиёжни тўлиқ қондира олади.
“Ёз фаслида амалиётга келадиган вақтим, университет томонидан менга турар-жой берилади. Томскда яшайдиган гуруҳдошларим ётоқхонада барча шароитлар бор дейишди”, - дейди Зиравард.
Бундан ташқари, ТПУ абитуриентларига кириш имтиҳонларига қадар талабалар шаҳарчасида жой берилади.
“Кўпчилик чет эллик талабалар ва уларнинг ота-оналари ўқиш бошлангангандан сўнг қаерда яшаш ҳақида кўп ташвишланишади. Ҳавотирга ҳожат йўқ: ўзбекистонлик талабаларга ҳам бошқа барча талабалар қатори ТПУ кампусидан жой топилади. Бизнинг талабалар шаҳарчамизда 15 та турар жой мажмуалари бор. Уларда 6 000 нафардан ортиқ талаба истиқомат қилади”,- дейди Соловьев.

Бюджет ўринлари ва қабул

Томск политехника университети – Россиянинг Осиё ҳудудидаги энг катта муҳандислик университетларидан бири. У 1896 йил ташкил этилган. Тарихи давомида университетни 170 мингдан ортиқ муҳандислар тамомлаган. Бугунги кунда ТПУ миллий университетлар ТОП – 10талиги ва халқаро предмет рейтингларининг ТОП-100 талигига киради. Шу билан бирга Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлигининг “Устуворлик-2013” дастурида иштирок этиб келмоқда.
Университетда ҳозир 11 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Улардан қарийб 4 минг нафари- дунёнинг 65 мамлакатидан келган чет эллик талабалар. Улардан 200 нафари - ўзбекистонлик ёшлар.
“Университет ўзбекистонлик талабалар сонини кўпайтиришдан манфаатдор. Масалан, бизда МДҲ мамлакатлари ёшлари учун “Политехника олимпиадаси” ўтказилади. Олимпиада ёшларнинг математика, физика, кимё, информатика, рус тили, жамиятшунослик, география бўйича билимлари ва ижодий кўникмаларини баҳолаш имконини беради. Шунингдек, унда университетга кириш учун маслаҳатлар ва тавсиялар олиш имкони ҳам бор”,- дейди Михаил Соловьев.
Хорижий талабалар ҳам худди россиялик талабалар каби ТПУга балакавриатга ҳам магистратура босқичларига ҳам бюджет асосида қабул қилиниши мумкин. 2022 йил бўйича жами 3443 та бюджет ўринлари очилган эди.
Университет сайтида (https://abiturient.tpu.ru/stateless-persons) чет эллик ёшлар учун барча батафсил маълумотлар бор. Шунингдек, ОТМнинг Telegram да махсус боти бўлиб, у абитуриентларга ҳужжатларни топширишда ва кириш имтиҳонларида тайёрланишига ёрдам беради. Бот тайёрланиш учун саволлар юборади. Бундан ташқари, унда мутахассислик бўйича тестдан ўтиш, тайёргарлик курслари жамланмаларидан фойдаланиш ва абитуриент тақвими билан танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0