Жамият

Президент Лола Муротова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© Фото: УзАЛола Муротова
Лола Муротова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова оғир касалликдан сўнг шу йил 30 май куни 64 ёшида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Бугун Ўзбекистон қаҳрамони, “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова оғир касалликдан сўнг 64 ёшида вафот этгани хабар қилинган эди. Шу муносабат билан президент Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат вакиллари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
“У ўз фолияти билан Ватанга муҳаббат ва садоқатнинг, касбига фидоийликнинг ҳақиқий намунасини намоён этди. Айнан ана шундай олижаноб фазилатлари билан Лолахон опа бутун халқимиз учун ўзбек аёлининг ҳақиқий тимсолига айланди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Муротова ўз фаолиятида барча фермерларга, айниқса, ёшларга ибрат бўлиб яшаган. Янги Ўзбекистон шароитида алоҳида жонбозлик ва ғайрат-шижоат кўрсатиб ишлаган. Қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор агротехнологияларни, бошқарувнинг замонавий усуллари ва самарали воситаларини қўллаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ёш фермерлар авлодини тарбиялашда ўзига хос тажриба мактабини яратган.
“Атоқли фермер, қишлоқ хўжалиги илмининг етук намояндаси, таниқли жамоат арбоби, ёшларнинг меҳрибон устози, камтарин ва самимий инсон, халқимизнинг фидойи фарзанди Лолахон Муродованинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, - дея ҳамдардлик билдирган Ўзбекистон раҳбарияти.
“Лола Муротованинг вафоти барча Фарғона водийси аҳолиси учун катта йўқотиш бўлди. У бизнинг фахримиз эди. Унинг ҳаёт йўли, инсонийлиги барча вилоят аҳли учун ҳамиша ўрнак бўлиб келган. Унинг қандай яшагани, ўз она юрти ва меҳнатини севгани, ватанпарварлиги, фидойилиги барча фарғоналикларнинг хотираси ва қалбида мангу сақланиб қолади”, - дейди вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Дилмурод Жумабоев Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Лола Муротова 1958 йил 9 мартда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг меҳнат фаолиятини Олтиариқ туманидаги “Нуробод” жамоа хўжалигида механизатор сифатида бошлаган, ўз ҳаётини мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоғи бўлган қишлоқ хўжалиги билан боғлаган.
Ёшлик йилларидан бошлаб деҳқончилик илмини пухта ўрганган Муротова жамоа хўжалигида бош пудратчи, бўлим бошлиғи, хўжалик раиси каби лавозимларда меҳнат қилиб, хўжаликни самарали бошқариш соҳасида катта тажриба орттирган.
У деҳқон мамлакатда биринчилардан бўлиб “Нурли обод” фермер хўжалигига асос солган ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ва уни янги босқичга кўтаришга катта ҳисса қўшган.
Лолахон Муротованинг мамлакат ва халқ олдидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланган. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари ҳамда “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвони билан мукофотланган эди.
Янгиликлар лентаси
0