Тошкентда киберспорт чемпионати бошланди

© Фото: Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций УзбекистанаЧемпионат SCO STUDENTS CUP
Чемпионат SCO STUDENTS CUP  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Oбуна бўлиш
Турнир Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон каби мамлакатларнинг 1000 дан ортиқ киберспортчиларни қамраб олган.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Тошкент шаҳри Инҳа университетида киберспорт бўйича SCO STUDENTS CUP чемпионатининг play off босқичи бошланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Биринчилик 2 июнга қадар давом этади. Ушбу турнир ШҲТ саммити доирасида аъзо давлатлар ўртасидаги ўтказилмоқда. CS: GO ва DOTA 2 бўйича турнирларда жами 50 та жамоа иштирок этади.
Турнир Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон каби мамлакатларнинг 1000 дан ортиқ киберспортчиларни қамраб олган.
Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўмга тенг. Улардан ҳар бир интизом бўйича ғолибларга 50 миллион сўм, 2-ўринни эгаллаган жамоаларга 30 миллион сўм, якуний жадвалнинг 3 ва 4 қаторларида жойлашган жамоаларга 10 миллион сўмдан берилади.
Янгиликлар лентаси
0