Тошкентдан Самарага арзон чиптали парвозлар йўлга қўйилмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 757-231 авиакомпании "Uzbekistan Airways" в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент-Самара йўналишидаги авиақатновлар ҳафтада бир марта - шанба кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. "Uzbekistan Airways Express" 4 июндан Тошкентдан Самарага илк парвозларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент-Самара мунтазам авиақатновлари ҳафтада бир марта - шанба кунлари амалга оширилади.
Авиақатновлар жадвали:
Тошкентдан жўнаб кетиш: 19:05 (Тошкент вақти билан)
Самарага етиб бориш: 21:25 (Самара вақти билан)
Самарадан жўнаб кетиш: 23:20 (Самара вақти билан)
Тошкентга етиб бориш: 03:25 (Тошкент вақти билан)
Тошкент-Самара йўналиши бўйича авиачипта нархи 1 671 973 сўмдан (багажсиз) ва 1 837 632 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Тошкент-Самара-Тошкент йўналиши бўйича эса бошланғич нарх 3 248 454 сўм (багажсиз) ва 3 579 872 сўм (багаж билан) этиб белгиланган. Нархлар 30 май ҳолатига кўра амал қилади.
Аввалроқ Намангандан Красноярскка арзон чиптали парвозларни амалга ошириш бошлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0