Украинадаги нацизм, Ғарбнинг ёлғон ваъдалари: Лавров француз телеканалига интервью берди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2022
Oбуна бўлиш
Лавров: Россия Украинада у ердаги режимлар сабаб тўғридан-тўғри камситиш ва тажовузга учраган одамларни, рус тилини ҳимоя қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Франциянинг TF1 телеканалига интервью берди.

Одамларни Украинадаги нацизмдан ҳимоя қилиш

Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Россия Украинада [собиқ президент] Пётр Порошенко ва [президент] Владимир Зеленский давридаги режимлар сабаб тўғридан-тўғри камситиш ва тажовузга учраган одамларни, рус тилини ҳимоя қилмоқда.
“Биз Украинани Ғарбнинг тўғридан-тўғри келишуви билан узоқ йиллар давом этган нацизмдан ҳимоя қилмоқдамиз. Операциянинг ўзига келсак, у режа бўйича кетмоқда”, - деди вазир.

Россия ўз хавфсизлиги ҳақида қайғурмоқда

Лавровнинг айтишича, Ғарб кўп йиллар давомида Москванинг Украинани Россияга қарши бўлмаслик ва Украина ҳудудидан Россия давлатига ҳарбий хавф туғдирмаслик ҳақидаги чақириқларини менсимай келган.
“Россия бир кечада ўз хавфсизлигига таҳдидни эълон қилгани йўқ, у кўп йиллар давомида Ғарбни Украинани Россияга қарши қўймасликка, Россия давлатига Украина ҳудудидан ҳарбий таҳдид яратмасликка, рус тили маданиятига аралашмасликка чақириб келди. Ғарб бунга парво қилмади”, - деди мамлакат ташқи ишлар вазири.
Лавровнинг сўзларига кўра, узоқ вақтдан бери Россия Украинани халқаро конвенциялар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ундаган, бироқ Ғарб бу чақириқларига қулоқ тутмаган. Бундан ташқари, Украина Франция ва Германия имзолаган Минск келишувларини маъқуллаган БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини ошкора бажаришдан бош тортганига ҳам Ғарб бефарқ бўлган.
“Кўп йиллар давомида биз Ғарбни Украинани НАТОга жалб қилишнинг ҳожати йўқлигига ишонтирмоқдамиз. Совет Иттифоқи парчаланганда бизга берилган барча ваъдалардан фарқли ўлароқ, иттифоқ Россия чегараларига аллақачон беш марта яқинлашган. Украинанинг НАТОга кириши Россия Федерацияси чегарасида мамлакатимизга тўғридан-тўғри таҳдид яратишни англатади”, - дея қўшимча қилди вазир.
Россия Ташқи ишлар вазири Европада Россия президенти Владимир Путиннинг касал бўлиб қолгани ҳақидаги миш-мишларга ҳам изоҳ берди.
“Президент Путин ҳар куни омма олдига чиқади. Сиз уни экранларда томоша қилишингиз, нутқларини ўқишингиз ва тинглашингиз мумкин. Ўйлайманки, ақли расо одамлар бу одамда қандайдир касаллик белгилари бор эканлигига ишонмайди", - деди Лавров.
Янгиликлар лентаси
0