Ахбор Имомхўжаев оламдан ўтди

© Расмий хабарларВетеран спортивной журналистики Ахбор Имамходжаев
Ветеран спортивной журналистики Ахбор Имамходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
Ахбор Имомхўжаев 1956 йилда пойтахтда илк бор қурилган "Пахтакор" стадионида ўзбек тилида шарҳловчилик қилган.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Таниқли спорт журналисти, Республика тоифасидаги ҳакам Ахбор Имомхўжаев 86 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.
Ахбор Имомхўжаев 1936 йил 19 февралида Тошкентда туғилган. У замонавий ўзбек спорт журналистикасининг асосчиларидан бири саналади.
1954−1956 йилларда Тошкент вилояти Педагогика билим юртида таҳсил олган. 1959 — 1963 йилларда Жисмоний тарбия институти футбол бўлимини тамомлаган.
10 йил давомидла "Пахтакор" жамоаси бошлиғи, Ўзбекистон телевидениесида спорт таҳририяти шарҳловчиси, бўлим мудири ва бош муҳаррир лавозимларида фаолият кўрсатган.
У 1956 йилда пойтахтда илк бор қурилган "Пахтакор" стадионида ўзбек тилида шарҳловчилик ҳам қилган.
Футбол соҳасида кўплаб китоблар муаллифи. Фаолияти давомида футбол учрашувларида ҳакамлик қилиб, Республика тоифасидаги ҳакам даражасини олган.
Ахбор Имомхўжаев "Шуҳрат" медали, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи фахрий унвонига сазовор бўлган.
Янгиликлар лентаси
0