Дунёда

ДХРнинг савдо флоти пайдо бўлди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишПорт в Мариуполе
Порт в Мариуполе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ДХР раҳбари Пушилин республикада савдо флоти пайдо бўлганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Донецк халқ республикасининг (ДХР) савдо флоти пайдо бўлди. Бу ҳақда ДХР раҳбари Денис Пушилин маълум қилди.
Гап жанговар ҳаракатлар якунлангандан сўнг Мариуполь денгиз порти қирғоғида қолган кемалар ҳақида бормоқда.
“Кемаларнинг бир қисми Донецк халқ республикаси юридикцияси остига ўтади. Бу борада тегишли қарорлар қабул қилинган”, - деди Пушилин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Журналистнинг энди ДХРда савдо порти дейиш мумкинми деган саволига, у ижобий жавоб берди.
Шунингдек, ДХР раҳбари ҳозир Мариуполь порти унинг ҳудудида бўлган маҳсулотларни юклаётгани, кейин бу ерга республикани қайта тиклаш учун зарур бўлган техника ва қурилиш материалларини олиб келиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Азовсталда" қуршовга олинган 2,5 мингга яқин жангарилар ва Украина ҳарбийларининг 531 кишидан иборат сўнгги гуруҳи 20 май куни таслим бўлган эди. Шу тариқа, Маруполь шаҳри жангарилардан тўлиқ озод этилган.
Шаҳар аста-секин одатий ҳаёт тарзига қайтмоқда. Айрим йўналишларда жамоат транспорти иш ишини тиклаган, шаҳар ҳудуди тозаланмоқда. Сув ва электр энергияси таъминотини тўлиқ тиклаш устида иш олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0