Энг кўп даромад кўрган олийгоҳ маълум қилинди

© Unsplash / Changbok KoПустая аудитория
Пустая аудитория - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент давлат педагогика университети бюджет ва тўлов-контрактидан энг кўп даромад кўрган.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети энг кўп даромад кўрган ОТМ бўлди. Унинг ўтган йилги даромади қарийб 400 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Агентлик республикадаги 62 та давлат ОТМнинг ўтган йилги даромади ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилган.
Унга кўра, энг кўп даромадлар Тошкентда жойлашган университетларда шакллантирилган.
ОТМларнинг қисқа рўйхати:
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети – 399 млрд сўм;
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 320 млрд сўм;
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети – 276 млрд сўм;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 237 млрд сўм;
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 210 млрд сўм.
“ОТМларнинг даромадлари бюджетдан молиялаштирилган маблағлар, тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушган тушумлар, ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар ҳисобидан шакллантирилади”, - дейилади хабарда.
Таълим даргоҳларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан расмий веб-сайт ҳамда Очиқ маълумотлар порталига жойланиб, ҳар чоракда янгилаб борилади.
Маълумот учун, бугунги кунда республика бўйича олий таълим муассасалари сони жами 161 тага тенг.
Янгиликлар лентаси
0