Энг кўп солиқ имтиёзига эга бўлган компаниялар маълум бўлди

© Навоийский горно-металлургический комбинатНавоийский горно-металлургический комбинат
Навоийский горно-металлургический комбинат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
2022 йил I чорагида 44 183 та хўжалик юритувчи субъект солиқ имтиёзларидан фойдаланган бўлиб, улар учун қўлланилган имтиёзларнинг умумий қиймати 9 триллион сўмдан зиёдни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2022 йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг энг кўп солиқ имтиёзларига эга бўлган компаниялари номини эълон қилди.
Агентлик маълумотига кўра, энг кўп миқдорда солиқ имтиёзларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлари қуйидагилар:
1.
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ — 1 327, 1 млрд сўм;
2.
ТИФ “Ўзмиллий банк” АЖ — 530, 6 млрд сўм;
3.
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ — 457,3 млрд сўм;
4.
“Ипотека-банк” АТИБ — 422,2 млрд сўм;
5.
“Ўзбекистон саноат-қурилиш банк” АТБ — 400,9 млрд сўм;
6.
“Агробанк” АТБ — 397,7 млрд сўм;
7.
“Давлат акциядорлик тижорат банки Асака” АЖ — 251,9 млрд сўм;
8.
АТ “Халқ банки” — 195,1 млрд сўм;
9.
“Kapitalbank” АТБ — 181,3 млрд сўм;
10.
“Asiatransgas” МЧЖ — 164,8 млрд сўм;
11.
“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ — 159,4 млрд сўм;
12.
“Uzbekistanairways” АЖ — 152,8 млрд сўм;
13.
“Grandpharmtrade” МЧЖ — 148,3 млрд сўм;
14.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ — 147,6 млрд сўм;
15.
“Микрокредитбанк” АТБ — 129,5 млрд сўм;
16.
“Hamkorbank" АТБ — 125,0 млрд сўм;
17.
“Merospharm” МЧЖ — 94,8 млрд сўм;
18.
“Алоқабанк” АЖ — 77,9 млрд сўм;
19.
“Трастбанк хусусий акциядорлик банки” АЖ — 58,5 млрд сўм;
20.
“Турон банк” АТБ — 47,5 млрд сўм.
Агентлик хабарида қайд этилишига кўра, солиқ имтиёзлари асосан 7 турдаги солиқлар бўйича берилган ва уларнинг салмоқли қисми қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳиссасига тўғри келади (93,5%). Кейинги ўринлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (1,6 %), фойда солиғи (1,6 %), ер солиғи (1,3 %), ижтимоий солиқ (1%), мол-мулк солиғи (0,6 %) ва айланмадан олинадиган солиқлар (0,3 %) жой олган.
Барча солиқ турлари бўйча имтиёзларга эга бўлган компанияларнинг тўлиқ рўйхати билан қўйида танишиш мумкин
Янгиликлар лентаси
0