Кўп квартирали уй-жойлар зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказилади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСтроительство жилого комплекса
Строительство жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
Республикадаги сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар ҳамда майдонларнинг интерактив онлайн-харитаси ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 1 октябрдан республикадаги кўп квартирали уй-жойлар йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказилади. Бу президент имзолаган ПФ–144-сонли фармонда назарда тутилган.
Фармонга кўра, 1 сентябрдан республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қуриладиган хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартиби жорий этилади.
Сейсмик заиф ижтимоий соҳа объектларининг рўйхати ҳар йили 1 апрелгача шакллантирилади. Инструментал-техник текширувдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Хатлов натижасига кўра сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уйлар қурилади. Бу бўйича таклифлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиб борилади.

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги кузатилади

1 майдан сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий космик мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилади.
2022 – 2025 йиллар давомида Андижон, Тошкент, Гулистон, Нурафшон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий, Қарши, Термиз, Нукус, Урганч шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари ишлаб чиқилади.
1 апрелдан сув омборлари тўғонларида сейсмик хавфни олдиндан прогноз қилиш ва баҳолаш амалиёти жорий қилинади.
Унга кўра 1 февралгача:
зилзила натижасида тўғон ўпирилиши оқибатида сув босиши мумкин бўлган республика ҳудудларининг визуал 3D моделларини ишлаб чиқиш амалиёти йўлга қўйилади;
қутқарув ишларини ташкиллаштиришда тегишли вазирлик ва идораларни зарур космик суратлар ҳамда ишлов берилган маълумотлар билан таъминлаш тизими жорий этилади.
2023 йилдан республиканинг сейсмик фаол зоналарида баландлиги 9 қават ёки ундан юқори бўлган серияли қурилиши режалаштирилган ёки танлаб олинган бино ва иншоотларда вибродинамик ускуна ёки замонавий рақамлаштирилган инструментал асбоб-ускуналар ёрдамида синов ва текширув ўтказиб борилади.
-1 декабргача республикадаги барча сунъий иншоотлар (кўприклар, тоннеллар, эстакадалар, темир йўл кўприклари ва бошқалар) хатловдан ўтказилади. Уларнинг ягона рақамлаштирилган маълумотлар базаси ташкил этилади.
-2023 йил 1 мартгача республикадаги барча мавжуд сунъий иншоотларнинг зилзилабардошлиги бўйича электрон техник паспортлари шакллантирилади.
- шу йил 1 августгача Сув хўжалиги вазирлигида сейсмологик кузатувни доимий ташкиллаштириш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
-аҳолининг барча қатламини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракат қилишга мустақил ўргатиш учун мўлжалланган мобил илова ишлаб чиқилади.
2022/2023 ўқув йилидан:
-Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Фарғона политехника институтида “Бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги”таълим мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилади;
-Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида “Тарихий обидаларнинг сейсмик мустаҳкамлиги” таълим мутахассислиги очилади.
Шунингдек, 1 декабргачареспубликадаги сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив онлайн-харита ишлаб чиқилади.
Қолаверса, 2023 йил 1 августгача сейсмик фаол зоналарда жойлашган бино ва иншоотлар майдонининг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни аниқлашга мўлжалланган радиолокацион космик мониторинг тизими яратилади.
Янгиликлар лентаси
0