Музейларга соат 22:00 гача ишлаш ҳуқуқи берилди - президент қарори

© SputnikПосетители выставки “Васий” (“Хранитель”) в Самаркандском государственном музее-заповеднике
Посетители выставки “Васий” (“Хранитель”) в Самаркандском государственном музее-заповеднике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда музейлар фаолияти - янги замонавий музей концепцияси асосида ишлашга ўтади. Бунинг учун Тошкент музейлари хорижий мутахассислар ёрдамида реконструкция қилинади.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистондаги давлат музейларига 1 июлдан бошлаб соат 22:00гача ишлаш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақида президентнинг “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.
Янги қарорга кўра музейлар фаолиятида қўйидаги ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда:
Музейларда ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятига оид экспозициялар ташкил қилинади;
Давлат музейларида ихтисослаштирилган реставрация лабораториялари ташкил қилинади;
Ноёб музей ашёлари ва коллекцияларининг репликацияларини тайёрланади ва сотувга чиқарилади;
Музейлар соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгайтирилади;
2022 йил 1 июлдан бошлаб: давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ишлаш ҳуқуқи берилади;
Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат табиат музейи биноларини (Туркиялик малакали компанини жалб этган ҳолда) замонавий реконструкция қилинади, рақамлаштирилади ва янги экспозициялар яратилади;
Шунингдек, музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилдади ва унинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат бўлади:
янги замонавий музей концепциясини ишга тушириш,
имконияти чекланган шахслар учун қуйлайлик яратиш,
замонавий архитектура ва дизайн, ланшафт ечимларидан фойдаланиш,
музей ашёларини ишончли сақлаш
туристларга хизмат кўрсатиш
Ундан ташқари, 2023 йил 1 апрелга қадар:
Миллий музей фонди давлат электрон каталогини тўлиқ шакллантириш ва самарали юритиш;
Миллий музей фонди давлат электрон каталогида ноёб музей ашёларининг юқори сифатдаги фотосуратлари ва 3D кўринишларини жойлаштириб, уларни монетизация қилиш тизимини йўлга қўйсин;
Миллий музей фонди давлат электрон каталогининг маданий бойликларнинг халқаро қидирув тизимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электрон хизматлар маълумот базалари билан интеграция қилинишини таъминласин.
Президент қарори билан, шунингдек, музей коллекцияларини малакали мутахассислардан ёрдамида тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда йилига 100га яқин Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал тарғибот материаллари тайёрлаш белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0