Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги узайди

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Амир Темур хиёбони или "Ташкентский бродвей"
Ташкент. Амир Темур хиёбони или Ташкентский бродвей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшга тенг бўлди. Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ умр кўришмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Ўртача умр кўриш давомийлиги:
аёллар учун – 75,8 ёш;
эркаклар учун – 71,7 ёш;
шаҳарда яшовчилар – 73,7 ёш;
қишлоқда яшовчилар – 73,8 ёш.
Мамлакатда ўртача умр кўриш кўрсаткичи 2021 йил бошида 73,4 ёшни ташкил этган эди.
Янгиликлар лентаси
0