Ўзбекистон ва Россия мева-сабзавотларни етказиб бериш тизимини ишлаб чиқмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПродажа овощей и фруктов
Продажа овощей и фруктов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия мева-сабзавот етказиб беришнинг кафолатланган тизимини ишлаб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия мева ва сабзавотларни Россия бозорига “шаҳардан пештахтагача” тамойили бўйича кафолатланган етказиб бериш тизимини ишлаб чиқмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов элчихонада ўтказилган кўргазма-ярмаркада айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, шу мақсадда республикада мева-сабзавот етиштириш бўйича ташқи бозорга, жумладан, Россия бозорига йўналтирилган қўшма агрокластерлари ташкил этилмоқда.
Бундан ташқари, мева ва сабзавотлар учун логистика марказлари ташкил этилмоқда, товарларни етказиб бериш ва уларни Россия чакана савдо тармоқларига илгари суриш учун логистика занжирлари шакллантирилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистондан 30 дан ортиқ мева-сабзавот, спиртли ичимликлар, тўқимачилик корхоналари вакиллари, шунингдек, бир қатор отельер ва рестораторлар иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0