Иқтисод

Ўзбекистонда буғдой ва ун нархи пасаяди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛепешка
Лепешка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ун нархи ошмайди, бироқ пойтахтда “буханка” нон нархи бироз ошади, деб прогноз қилди Молия вазирлиги.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ун ва буғдой нархи пасаяди. Бу ҳақда Молия вазирлиги департамент бошлиғи Тўлқин Мирзаев АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳозир бозорларда ун нархининг кўтарилиши вақтинчалик ҳодиса. Украинадаги вазият туфайли жаҳон бозоридаги ҳолат ва бунинг оқибатида импорт қилинадиган ун нархининг қимматлиги нархларнинг ошишига сабаб бўлди.
Айни пайтда республиканинг ўз захиралари етарли ва яқин кунларда бозорда қўшимча 50 минг тонна маҳаллий ун пайдо бўлади. Бу чора нархларни барқарорлаштиришга ёрдам беради, деди Мирзаев.
У, шунингдек, қолипли нон нархининг ўзгариши кутилаётганини айтди.
"Ун нархини эркинлаштириш рақобат муҳитини яратади. Нархлар кўтарилмайди, фақат Тошкент шаҳрида буханка нон нархининг ўзгариши кутилмоқда. Бозорларда эса аксинча, нархларнинг пасайиши прогноз қилинмоқда”, - деди Молия вазирлиги вакили.
Янгиликлар лентаси
0