Россия бозорида Ўзбекистон қоракўл маҳсулотларига қизиқиш ортмоқда

© Пресс-служба ассоциации "Узчармсаноат"Участники встречи в Ассоциации "Узчармсаноат"
Участники встречи в Ассоциации Узчармсаноат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ўртасида мўйначилик соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида меморандум имзолашди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда Россиянинг “Мягкое золото” мўйна ва чарм ассосиасияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” хабар берди.
Россия мўйначилик кенгаши президенти Сергей Столбовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Россия бозорида ўзбек қоракўл маҳсулотларига талаб ортиб бормоқда.
“Тошкентда ўтказилган “UzCharmExpo-2022” 12 халқаро кўргазма-ярмарка доирасида россиялик тадбиркорлар қоракўл маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи кўплаб маҳаллий тадбиркорлар билан музокалар ўтказди ва манфаатли келишувларга эришди”, дейилади хабарда.
Мулоқот чоғида “Мягкое золото” мўйна ва чарм ассосиасияси вакиллари билан Пятигорскда бўлиб ўтадиган “Мягкое золото” халқаро кўргазмасида ўзбекистонлик тадбиркорларнинг иштирокини таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
© Пресс-служба ассоциации "Узчармсаноат"Участники встречи в ассоциации "Узчармсаноат"
Участники встречи в ассоциации Узчармсаноат  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Участники встречи в ассоциации "Узчармсаноат"
Айтилишича, ушбу кўргазмада иштирок этиш маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга янги бозорларга чиқиш учун кенг имкониятларни очади.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон қоракўл маҳсулотларини етиштиришда дунёда иккинчи ўринда туради. Пятигорск Россиянинг мўйначилик саноати пойтахти саналади.
Янгиликлар лентаси
0