Иқтисод

Россия ғалласини рублга сотиш таклиф қилинди

© Sputnik / Сергей Аверин / Фотобанкка ўтишУборка зерновых в Донецкой и Луганской областях
Уборка зерновых в Донецкой и Луганской областях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ғалласини рублга сотиш таклиф қилинди.
Россия дон экспортчилари иттифоқи Марказий банкдан энг йирик хорижий харидорлар учун ҳисоб-китобларни рублда амалга оширишни жорий этишни сўради. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар қилди.
Сабаб сифатида Россияга қарши санкциялар туфайли Ғарб валюталарида маблағ олишдаги қийинчиликлар кўрсатилган.
Бу схема миллий валюталарда савдога ўтишга тайёр бўлган Туркия билан ишлаши мумкин, деб ёзмоқда нашр.
Россия ғалласининг энг йирик харидорлари - Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва Эрон.
Эрон билан рублда тўловларни амалга ошириш савдони сезиларли даражада осонлаштиради, чунки мамлакат Ғарбнинг ноқонуний санкциялари остида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин дўст бўлмаган давлатлар томонидан газ учун тўловларни фақат рублда тўлаши ҳақида топшириқ берганди.
Янгиликлар лентаси
0