Дунёда

Санкциялар Европага зарар, Россияга фойда келтирмоқда - Британия ОАВи

© AFP 2022 / ADRIAN DENNISМужчина с газетой The Guardian
Мужчина с газетой The Guardian - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Британия журналистига кўра, Россияга қарши криритилган санкциялар дунё бозорларида энергия ташувчилар ва озиқ-овқат нархи ошишига ҳамда ушбу бозорларда Россиянинг мавқеи мустаҳкамланишига олиб келмоқда
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкциялари фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирмоқда. Бу санкциялар бекор қилиниши керак, дейди Британиянинг “The Guardian” газетаси журналисти Саймон Женкинс.
“Европа Иттифоқи санкцияларни бекор қилиши керак – улар фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради. Санкциялар Россияни Украинани тарк этишга мажбурлаш ўрнига, озиқ-овқат ва энергия нархининг осмонга кўтарилаётганига сабаб бўлмоқда. Бу бутун дунёга катта азоб-уқубатлар келтиряпти”, - деб ёзади Женкинс мақоласида.
Муаллифнинг қайд этишича, Россия Федерациясига қарши санкциялар энергия нархининг ошишига сабаб бўлган ва бу Европа мамлакатлари учун жиддий иқтисодий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, Европа давлатлари газ ва нефть етказиб бериш учун Россияга ҳар куни тахминан 1 миллиард доллар тўлашига қарамасдан келаси йили Буюк Британиядаги 6 миллионга яқин хонадон ерталаб ва кечқурун электр токидан узилиб қолиши мумкин, худди шундай ҳолат Европада ҳам кузатилиши эҳтимоли бор.
У Германия ўз нефтининг 12 фоизини ва газининг 35 фоизини Россиядан сотиб олишини, Венгрияда бу кўрсаткичлар анча юқори эканини ҳам қўшимча қилди.
Женкинснинг фикрича, Европа Иттифоқидаги Россияга қарши чекловлар атрофидаги муҳокама аслида “мачо риторика”га айланган. Ҳамжамиятга аъзо давлатлар Россия Федерациясидан нефтга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган янги чекловлар тўпламини келишиб олишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча улар бу масала бўйича якдил бўла олмаяпти, чунки Венгриянинг позицияси таъминотга боғлиқ.
Журналистнинг таъкидлашича, дастлаб Россияни Украинадаги махсус операцияни тўхтатишга мажбурлаш учун киритилган санкциялар очиқ-ойдин муваффақиятсизликка учраган.
Бундан ташқари, бир қатор Европа компанияларининг газ учун тўловни рублда амалга оширишдан бош тортиши Россия газининг Европага етказиб бериш ҳажмини янада қисқартирди, Шу сабабли дунёда энергия ресурслари нархи янада ошиши мумкин. Бу Россия иқтисодиётига ижобий таъсир қилади.
Мақолада келтирилишича, Украинадаги воқеалар ғалла нархининг ошишига олиб келди, бу фақат Москванинг ушбу бозордаги мавқеини мустаҳкамлайди. Озиқ-овқат таъминотида узилиш эса ривожланаётган мамлакатларда очарчиликни юзага келтириб чиқариши мумкин. Мазкур ҳолат Европа раҳбарларини санкциялар сиёсатини қайта кўриб чиқиш ҳақида ўйлашга мажбур қилиши керак.
Шарҳ муаллифининг хулосасига кўра, Европа Иттифоқи Россияга қарши иқтисодий санкцияларни бекор қилиши зарур, чунки улар Европа давлатларига салбий таъсир қилади. Шу билан бирга, Женкинс вазиятнинг кенг кўламли Европа можаросига айланишига йўл қўймаслиги кераклигини ҳам қўшимчи қилди.
Маълумот учун, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилди. Шундан сўнг, АҚШ, ЕИ, Буюк Британия, шунингдек, бир қатор бошқа давлатлар Россия Федерациясига қарши кенг кўламли санкциялар киритди.
Янгиликлар лентаси
0