Тошкентда миллий қўғирчоқлар фестивали бўлиб ўтади

© Sputnik / Хулкар ИбрагимоваИнтерьерная узбекская кукла
Интерьерная узбекская кукла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Oбуна бўлиш
Фестивал доирасида ҳунарманд усталар иштирокида “Қўғирчоқлар байрами” номли кўргазма-ярмарка ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Тошкентдаги Наврўз боғида, 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан, “Миллий қўғирчоқлар фестивали” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Фестивал доирасида республика ҳудудларидан келган ҳунарманд усталар иштирокида “Қўғирчоқлар байрами” номли кўргазма-ярмарка бўлиб ўтади.
Ярмарка 1 июнь куни соат 10:00 дан 20:00 гача давом этади. Болалар томошалари эса соат 18:00 дан бошланади.
Фестивалда 100 нафар алоҳида эҳтиёжли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун хайрия тадбирлари, маданий дастурлар ва кўнгилочар томошалар ташкил этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида қўғирчоқ ясашнинг ўзига хос услуби шаклланган. Қўғирчоқларнинг қаҳрамонлари хилма-хил бўлиб, улар эртак ва халқ достонлари қаҳрамонлари ҳисобланади.
Миллий либос кийган ўзбек қўғирчоқлари нафақат ўйинчоқ, балки интерьернинг қизиқарли, ёрқин детали сифатида ҳам фойдаланиш мумкин бўлган анъанавий сувенирга айланган.
Янгиликлар лентаси
0