Дунёда

Зеленский Эрдоғанга Путин билан учрашиш истагини айтди

CC BY 4.0 / Офис президента Украины / Президент Украины Владимир Зеленский и президент Турции Тайип Эрдоган
Президент Украины Владимир Зеленский и президент Турции Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Туркия ташқи ишлар вазири Чавушўғли: Зеленский Эрдоғанга Путин билан учрашиш истагини айтди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Владимир Зеленский Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан телефон орқали суҳбат чоғида Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи эканлигини айтди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли маълум қилди.
"Кечагина, музокаралар чоғида Зеленский Путин билан учрашиш истагини билдирди. Туркия ўз интилишларини давом эттирмоқда", - деди Чавушўғли “Анадолу” агентлиги муҳаррирларининг саволларига жавоб берар экан.
Шунингдек, Мевлут Чавушўғли Туркия Россияга қарши санкцияларга қўшилмаслигини билдирди.
8 июн куни Сергей Лавровнинг Туркияга ташрифи кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0