Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтуденты на лекции
Студенты на лекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўқув жараёни 2022/2023-ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Андижон шаҳрида Андижон давлат чет тиллари институти фаолияти йўлга қўйилди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади.
Институтда ўқув жараёни 2022/2023-ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.
Бакалавриат таълим йўналишларига 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.
Бунда:
чет тилини билиш даражаси B2 ва ундан юқори миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга имтиҳонсиз максимал балл берилади;
чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
Магистратурага киришда C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификат ва бакалавриат диплом балининг ўртача кўрсаткичи инобатга олинади ҳамда қўшимча имтиҳонлар ўтказилмайди.
C1 даражасидан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларга ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.
Ўқув жараёнига малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади.
Талабалар амалиёт ўташи учун уларни ҳудуддаги корхоналар, туризм ва маданий мерос объектлари, таълим ва бошқа ташкилотларга бириктириш ҳамда юқори курс талабаларини иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилиш чоралари кўрилади.
Янгиликлар лентаси
0