Дунёда

АҚШ Россия активларини мусодара қилиш оқибатларидан қўрқади - ОАВ

© Sputnik / Максим БлиновГосударственный флаг США у американского посольства в Москве.
Государственный флаг США у американского посольства в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Байден маъмурияти агар Вашингтон Россия Марказий банки активларини мусодара қилса, бошқа давлатлар АҚШни “инвестицияларни сақлайдиган ишончли мамлакат” сифатида кўрмайди, деб қўрқади.
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти расмийлари Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва уларни Украинани тиклашга ўтказиш масаласида бир тўхтамга кела олмади. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси хабар берди.
Нашрга кўра, АҚШ маъмурияти Россия Марказий банкининг музлатилган активларининг мусодара қилиниши Вашингтоннинг бошқа давлатлар назарида “ишончли сармоявий ҳамкор” мақомига путур этказишидан қўрқади.
“Жо Байден маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари бу маблағларнинг олиб қўйилиши ноқонуний бўлиши ва бошқа мамлакатларнинг инвестицияларни ўз ичига олган давлат сифатида АҚШга таянишига тўсқинлик қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди”, - дея ёзади газета.
Қайд этилишича, Украинани қайта тиклаш учун музлатилган активларни ўтказиш ҳақида эълон қилаётган бошқа Европа давлатларидан фарқли ўлароқ, Қўшма Штатлар бу масалада “анча эҳтиёткорроқ”.
“Россия активларини мусодара қилиш “Катта еттилик” мамлакатлари вакилларининг май ойида бўлиб ўтган учрашувининг асосий мавзуси бўлди, бу ғоя Германия ва Канада томонидан қўллаб-қувватланди. Бундан ташқари, ўтган ҳафта Эстония, Латвия, Литва ва Словакия Молия вазирлари Европа Иттифоқини музлатилган Россия активларини Киевга ўтказишга чақиришган. Бироқ, Қўшма Штатлар бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда”, - деб ёзди NYT.
АҚШнинг қатор расмийлари “бундай қадамдан сўнг бир қатор давлатлар ўз активларини бошқа валюталарга йўналтиради”, деб ҳисобламоқда.
Газетанинг қўшимча қилишича, Россия активларининг фақат бир қисми Қўшма Штатларда сақланади.
Аввалроқ, Буюк Британиянинг “The Guardian” нашри журналисти санкциялар Европага зарар, Россияга фойда келтираётганини айтган эди. Унга кўра, Россияни Украинадаги махсус операцияни тўхтатишга мажбурлаш учун киритилган санкциялар очиқ-ойдин муваффақиятсизликка учраган.
Янгиликлар лентаси
0