Россия

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси деворида Донбассда ҳалок бўлган болалар видеоси кўрсатилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишАктивисты провели акцию в память о погибших детях Донбасса у посольства США в Москве
Активисты провели акцию в память о погибших детях Донбасса у посольства США в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Расмий маълумотларга кўра, Донбассда саккиз йилдан давом этаётган можаро оқибатида 117 нафар бола ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Фаоллар АҚШнинг Москвадаги элчихонаси биносида Украина ҳарбийларининг хатти-ҳаракатлари натижасида Донбассда ҳалок бўлган болалар акс этган видеони намойиш этишди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Акция 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган. Видеода Донбассда ҳалок бўлган болалар учун тўлиқ жавобгарлик америкалик ҳарбийлар зиммасида эканини таъкидланган.
Фаолларнинг сўзларига кўра, улар бу видео билан дунё ҳамжамиятига айнан Оқ уй кўп йиллар давомида Украина ҳукуматини молиялаштириб келаётганини эслатишмоқчи бўлишган.
30 май куни ДХР ССВнинг суд-тиббиёт экспертизаси бюроси бошлиғи Дмитрий Калашников Донбассдаги саккиз йилдан бери давом этган можарода 117 нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Шулардан 35 нафари 2022 йил февралидан кейин ҳалок бўлган.
Янгиликлар лентаси
0