Жамият

Биринчи июндан нималар ўзгарди

© pexels.com/Anete LusinaЗаметки в календаре
Заметки в календаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда 1 июндан иш ҳақи миқдори 12 фоизга оширилди, айрим ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа билан бирга стипендия ҳам берилади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Адлия вазирлиги 1 июндан мамлакат қонунчилигида рўй берадиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
1. Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилди.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.
Марказларда аҳоли ва тадбиркорларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади.
2. Иш ҳақи миқдори оширилди.
Президент фармони билан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 12 фоизга оширилди.
Ўзбекистон ҳудудида:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 300 000 сўм этиб белгиланди.
3. 38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
4. Ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадалини қоплашга субсидия берилади.
Хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:
ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;
давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилади.
5. Айрим ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа билан бирга стипендия ҳам берилади.
“Ишга марҳамат” мономарказларида инклюзив таълим асосида касб-ҳунарга ўқитилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақаси билан бир вақтда, БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб берилади.
6. Давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг иш ҳақи оширилди.
Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари:
олий ва биринчи малака тоифаларига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 15 фоизга;
иккинчи малака тоифасига эга ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 10 фоизга;
тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун – 15 фоизга оширилди.
7. Ходимларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида:
жамоа шартномаларига иш берувчилар томонидан ходимлар учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш имконини яратиш қоидалари киритилади;
саёҳат харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
8. Оилавий поликлиника ходимларининг кундузги иш вақти узайтирилиб, уларга қўшимча устама ҳақи тўланади.
Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиника ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кундузги стационар иш вақти соат 20:00 га қадар узайтирилади ҳамда уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун қўшимча устама ҳақи белгиланади.
Шунингдек, қон билан бевосита ишлаётган давлат тиббиёт муассасалари ходимлари гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмланиши йўлга қўйилади.
9. Айрим хорижий давлатларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакили иш бошлайди.
Россия, Туркия ҳамда Қозоғистоннинг тегишли ҳудудларида (12 та) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллик институти жорий қилинади.
Янгиликлар лентаси
0