Жамият

Энергетика ислоҳотларининг мақсади тушунтириб берилди

© Sputnik / СтрингерЗажжение газовой конфорки
Зажжение газовой конфорки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ижтимоий нормаларни киритишдан мақсад - аҳоли учун нисбатан арзон нархларни сақлаб қолиш билан бирга, кўп энергия истеъмол қиладиган уй хўжаликлари (бойлар) ва бизнес учун нархларни ошириш.
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Ўзбекистонда бошланган энергия ислоҳотларининг асл мақсади, ҳамда аҳоли учун бу қандай ўзгаришларга олиб келиши АОКАда "Ўзтрансгаз" ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ раҳбарияти, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Энергетика ва Молия вазирликлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида тушунтириб берилди.
Брифингда маълум бўлишича, ушбу ислоҳотнинг асл мақсади, аҳоли учун нисбатан арзон нархларни сақлаб қолиш билан бир вақтда, кўп энергия истеъмол қиладиган уй хўжаликлари (бойлар) ва бизнес учун нархларни ошириш.
Биринчидан, аҳоли учун ижтимоий меъёрлар кутилганидан ҳам зиёда белгиланмоқда. Яъни, ижтимоий норма миқдори электр энергияси истеъмоли бўйича 250 кВт соатгача, табиий газ бўйича мавсумийлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, апрель-сентябрь ойлари учун 200 куб метргача ва октябрь-март ойлари учун 700 куб метргача ўрнатилади. Аввалроқ электр учун ойига 200 кВт.соат, газ учун эса 500 куб метргача ижтимоий норма белгиланиши кутилганди.
Иккинчидан, аҳоли учун ижтимоий норма доирасидаги тарифларнинг арзонлиги таъминланади. 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм этиб белгиланади. 1 куб м табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача – 410 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм.
Учинчидан, бойлар ва бизнес энергия истеъмоли учун қиммат тўлайди. Масалан, аҳолига ижтимоий нормадан ташқари истеъмол электр учун 1 кВт соат – 650 сўм, газ эса, ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм. Бизнес эса электр учун ҳар кВт соат учун 600 сўмдан, газ учун эса ҳар куб м учун 1150 сўмгача тўлайди. Алоҳида истеъмолчилар - Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун тарифлар янада қимматроқ ўрнатилган.
Тўртинчидан, бизнес учун олдиндан ориентир ва таргетлар берилмоқда. Келаси йил 1 апрелдан бизнес учун электр нархлари 700 сўмгача, газ нархлари эса 1200 сўмгача оширилади. 2024 ва 2025 йилларда тарифлар фақатгина инфляция даражасига индексация қилиб борилади. Ва ниҳоят 2026 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.
Матбуот анжуманида "Ўзтрансгаз" АЖ бошқарув раиси - Беҳзод Норматов "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарув раиси - Баҳодир Эшмуродов Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари - Бобур Абдуназаров Энергетика вазирининг электр энергетика тармоғини ислоҳ қилиш бўйича лойиҳа офиси директори ўринбосари - Баҳромбек Умарбеков Молия вазири ўринбосари - Жамшид Абрўев
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Норматив - ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталига Ўзбекистон энергетика тизимига ижтимоий норма тушунчасини киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жойлаштирилган эди. Унга кўра, аҳоли учун электр ва газдан фойдаланишнинг ижтимоий нормаси белгиланади. Нормадан ортган миқдор учун икки ёки ундан ортиқ баравар қимматроқ ҳақ тўланади.
Лампочка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2022
Иқтисод
Биринчи июлдан электр ва газ бўйича табақалаштирилган тарифларга ўтилади – тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0