Европа санкциялар билан ўз оёғига ўзи болта уришда давом этмоқда

© Sputnik / Владимир СергеевФлаги России, ЕС и Франции на набережной Ниццы.
Флаги России, ЕС и Франции на набережной Ниццы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Oбуна бўлиш
"Дўзахий" санкциялари иш бермаётган, олмаса бошқалар олишга тайёр бўлган Россия нефти, муқобили йўқлиги учун чеклаш имкони бўлмаган Россия гази фонида, Европанинг навбатдаги санкциялари - чўкаётган одамнинг ноиложликдан хасга ёпишишига ўхшайди.
Евроиттифоқнинг Россияга қарши бирлик ва матонат позицияси ҳақида баландпарвоз сўзлари ҳамда Украинадаги геосиёсий инқирознинг баҳоланиши (“қоралаймиз, тўғри келмайдиган деб ҳисоблаймиз, Киевни қўллаб-қувватлаш учун бор кучимизни сафарбар этамиз” каби) орасида Италия вазирлар маҳкамаси раҳбари Марио Драгининг қимтинибгина: “ЕИнинг деярли барча йирик мамлакатлари Украинага аъзолик мақомини беришга қарши” - деб айтган сўзлари эшитилмай қолди.
Маълумки, ёқимсиз фактларни ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилган ҳолда, паст овозда ва худди бехосдан айтиш керак.
Ва қитъанинг энг яхши банкирларидан бирининг сўзларига кўра, (Драги Goldman Sachs каби муассасада Европа йўналиши бўйича масъул бўлган. Кейин эса Италия Марказий банки, сўнгра бутун Европа Марказий банкига раҳбарлик қилган), аслида Киевнинг тенг ҳуқуқли суҳбатдек рўёбга чиқмаган умидлари квинтэссенсияси белгиланган.
Украинани албатта ҳожаларнинг дастурхонидан қолган сарқитлар билан боқиб туришади. Бироқ, яқин келажакда унга дастурхон олдига ўтиришга, ҳатто яқин йўлашга асло рухсат беришмайди.
Рад жавобини беришдек аччиқ ҳақиқатни бироз ширинлаштириш ва ўзини Киевнинг янги жазаваларидан ҳимоя қилиш мақсадида Брюсселда асабий украин ҳукуматига пул бермасликка қарор қилишди.
Уларнинг айтишларича, “тажовузкорга бас келиш учун” ҳар ойига тахминан беш миллиард евро керак бўлармиш. Брюссель умумевропа валютасида тўққиз миллиард беришга сўз берди. Бу Киевнинг ўз ички бюджет мажбуриятларини бажариш учун икки ой имкони бор дегани. Тўғри, европаликлар (ахир у ерда кимга қарасангиз ё банкир, ё молиячи ёки юрист) бу пуллар “хоҳлаганингча ишлатавер” хилидан эмас, балки кредит манбалари эканлигини юмшоқ қилиб эслатиб қўйишди. Бошқача айтганда, Киевга шунчаки қарз беришди. Тўғри, узоқ муддатга. Ва, яна тўғри, катта бўлмаган фоизларда. Аммо қандай бўлмасин, бировнинг пулларини вақтинча бериб туришибди. Украина эса бу пулларни абадий қайтаришга мажбур бўлади.
Хўш, шунақаси ҳам бўлар экан, энди тишнинг ковагида асраганни ҳам сарфлаш керак.
Брюссель ўз оёғига болта урмаслик учун шунингдек, Россияни ҳам нефтьдан келаётган “улкан даромадлардан маҳрум қилишга” қарор қилди. Танкерларда етказиладиган нефтга эмбарго қўлланмоқда. Европага яқин ярим йилда денгиз бўйича келадиган қора олтиндан воз кечишга тўғри келади.
Икки марказий евробюрократ – фон дер Ляйен ва Мишель бу ҳақида ҳабар берганда Лондон биржасида бир баррельнинг нархи ошиб кетди. Нефьт брокерларини хурсанд қилувчи бундай статистика билан биргаликда яна шундай бир хабар чиқдики, бундан минтақанинг оддий аҳолисининг кўзларига ёз келди: Украинани ҳимоя қилиш учун жон-жаҳди билан курашаётган ўша Европада инфляция кўрсаткичлари саккиз фоизлик баръердан ошиб кетди. Ва бу ҳам энг ўртача кўрсаткич. Украина озодлигининг энг ёрқин тарафдори бўлмиш Литвада ҳам пулнинг 17 фоизга қадрсизланишини башорат қилишмоқда.
Ўзини Ер шарининг маркази деб ҳисоблайдиган коллектив Европа минг машаққатлар билан санкцияларнинг олтинчи пакетини тайёрлаб бўлганда бирданига ҳайратдан донг қотди - Россия нефти тезда ўзининг янги харидорини топди. Ҳиндистон Россия нефтини импорт қилишни ўтган йилги кўрсаткичга қараганда тўққиз баробарга кўтаришини расмий даражада баён қилди.
Ҳайратлари шу қадар катта эдики, Деҳлининг танобини тортиб қўйиш учун ҳатто Ҳиндистонга ҳам қарши санкциялар қўллаш ҳақида шивир-шивирлар эшитила бошлади. Ва шу ерда Боррель чидаб туролмади – ва “Биз бу қадар қудратли эмасмиз” деб юборди. Кейин эса бу тиниб-тинчимаганлар суғуртачиларга танкерларни суғурта қилдирмаслик борасида босим ўтказишни истаб қолишди.
Буни эшитиб эса Греция ва Мальта етакчиларининг ҳайратдан оғзи очилиб қолди. Тўғрида, Онассис ва Ниархос замонасидан бери танкерлар, нефть маҳсулотлари ва нефть етказиш - давлат даромадларининг энг муҳим қисми ахир.
Виктор Орбанни эса бу вазиятда энг абжир шоввоз деб аташ мумкин. Европалик марказий либераллар уни сотиб олишга ўзига оғдиришга қанчалик ҳаракат қилишмасин, венгер премьер-министри оғзидаги олдириб ҳам қўймади, ўз сайловчиларини ҳам хафа қилмади.
“Биз Еврокомиссиянинг Венгрияда рус нефтидан фойдаланиш тақиқларини муваффақиятли бартараф этиб, ҳукуматимизнинг венгер оилаларига берган ваъдасида тура олдик”. Орбаннинг баёнотида шундай дейилган эди.
Албатта, Россияга қарши чеклов чораларининг ҳар бир пакети навбатчи тўпламсиз бўлмайди. Биринчидан, “президентга яқин бўлган шахслар” (эркин таржимаси “олигарх” бўлади) қарши санкциялар. Брюссель бундай муҳим зотлардан саксонта санаганмиш.
Иккинчидан, банкларнинг “swiftсизланиши”. Характерли жиҳати шундаки, европаликлар ўз халқаро операцияларига унчалик ҳам боғлиқ бўлмаган муассасаларни “swiftсизлантирмоқчи”. Бундай муассасалар ўз фаолиятини асосан Россия ва унга дўст бўлган мамлакатларга қаратган.
Учинчидан, Европа демократияси отахонларининг (онахонларининг ҳам) ўйлашича, (Россияни бутунлай еб-ютиш истаги билан) мамлакатимизга битта ойна (ёки тешикча) қолдириб, фақат иқтисодиётда санкция қўллаш мумкин эмас- ахир ўз позицияларини ҳам билдириб туришлари керакку. Шу боис коллектив Ғарбда ҳамма ҳур, озод ва барчаси гуллаб-яшнаган Россия давлат телеканалларининг фаолиятига тақиқ қўйиш муҳокама қилинди.
Турли бўлимларда экология ва иқтисодиётни янада “яшиллаштириш” мавзусига ҳам тўхталиб ўтишди. Буни фақат шахсий самолётларда, шунингдек, ҳайдовчиси бўлган ва бир нечта хавфсизлик машиналари ҳамроҳлигида кўп цилиндрли автомобилларда саёҳат қилувчи одамларнинг муҳокама қилгани эса умуман қувонарлидир. Ҳа, мунозаранинг ўзи ҳам кучли кондиционер тизими ҳисобига идеал ҳароратли, жумладан дизайнерлик қандиллари билан яхши ёритилган хонада бўлиб ўтган.
Бошқача бўлиши мумкин эдими?
Европаликларни ҳожалари минишга мажбур қилаётган велосипедлар ва самокатчалар фақатгина сайловчилар, солиқ тўловчилар учун мўлжалланган. “Люкс” автомобиллар эса ўзини одоб-аҳлоқ ёки сиёсий “лидер” деб ҳисоблаганлар учун.
Хавфсизлик масаласи ҳам (“унутманг, рус айиғи сизга узун тирноқли панжаларини санчиб турибди”) бундай муҳим сиёсий вазиятда тилга олинмаслиги ҳам мумкин эмасди.
Ҳатто икки маротаба уруш қўзғаган ва иккисида ҳам “капут” бўлган, фронтда миллион одамларини йўқотган ва кейинчалик ўз ҳаракатлари учун тавба-тазарру қилган немислар ҳам, афтидан яна эски масалани қўзғатишга қарор қилган. Шу боис бундесвернинг бюджети кескин оширилди: немис “ўпка колбасаси”, тўғрироғи федерал ҳукумат канцлери маблағлар юз миллард еврони ташкил этишини эълон қилди. Бошланишига.
Франция ҳам Германиядан ортда қолмоқчи эмас. Макрон ҳам ҳарбий бюджетларини қайта кўриб чиқади- бу ҳам кўпайтириш тўғрисида.
Бу ваъдалар шуниси билан ажойибки, президент армия ҳақида гапирганда, ўша армия афғон қўлларида шарманда бўлмаслик учун ўз бўлинмаларини Малидан олиб чиқишда давом этди. Армиянинг жанговар тайёргарлиги ҳақида гапирадиган бўлсак: Франция Сахелда мағлубиятга учради. Агар ҳарбий тўқнашув юз берганда мудофаа зарурати туғилганда, экспертлар таъкидлаганидек, мамлакат бир неча кун давомида қўшинларни тезкор бошқариш учун захира ва имкониятларига эга бўлар эди.
Россияга қарши санкцияларнинг янги пакетини ҳашаматли транспорт воситаларидан фойдаланишни, иш вақтида аъло даражада вентиляция қилинган ва ҳавоси тозаланган хонада ўтказишни, одамлар ҳаётида нималар бўлаётганини билмасликни афзал қўрадиганлар томонидан киритилади. Улар одамлар қонини клюква шарбати деб кўради, арзон-гаров жазаваларни эса ҳақиқий азоб деб қабул қилади.
Гап Европа катта мулозимларининг халқдан нақадар узоқда эканлигида эмас, балки уларнинг нима яхши ва нима ёмон эканлиги, ҳақларни аниқлаш ва айбдорларни сазойи қилиш ҳуқуқини ўзига берганида. Шунингдек, бизнесда яхши рақобатчи бўлаётганларни чеклаш ва уларга қўшилмаганларнинг оғзини ёпиш ҳам.
Ёлғон сиёсатчилар ва ҳокимиятни қонунга хилоф равишда тортиб олганларнинг эса эхири доим “вой” бўлган. Ва Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи, йигирма олтинчи, ва яна ўттиз олтинчи пакетларни қўллаганда ҳам бирлик ва матонат ҳақида қанча гапиришмасин ёмон оқибатларидан барибир қутулиб қолишмайди.
Янгиликлар лентаси
0