Жамият

Гулистонда “Ёшлар боғи” очилди - фото

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қайта қурилган маданият ва истироҳат боғи учун умумий қиймати 2 миллиард 800 млн сўм маблағ сарифланди.
ТОШКЕНТ, 1 июнь — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида умумий қиймати 2 миллиард 800 млн сўмга тенг маданият ва истироҳат боғи очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Ёшлар боғи туман марказида жойлашган бўлиб, ундан бир неча йиллар давомида фойдаланилмаган. 1 гектар майдонни эгаллаган боғ қайта қурилди ва 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман аҳолиси ва ёшлар ихтиёрига топширилди.
“Боғ олти ой давомида қайта қурилди. Бу ерда фавворалар, концерт ва томошалар учун 450 ўринли амфитеатр, “Steetboll” майдончаси, “Book kafe”, 10 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, болалар ўйингоҳи ҳамда аттракционлар ишга туширилди”, - дейилади хабарда.
Истироҳат боғининг очилиш маросимида Халқ таълими вазири ва вилоят ҳокими иштирок этди. Улар хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танловининг туман босқичи ғолибларига сертификат ва эсдалик совғаларини топширишди.
Шунингек, муддатидан аввал нуфузли университетлар талабалигига қабул қилинган уч нафар битирувчи ҳам тақдирланди.
© Фото: Хокимият Сырдарьинской области
В Гулистане реконструировали парк культуры и отдыха - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Фото: Хокимият Сырдарьинской области
В Гулистане реконструировали парк культуры и отдыха - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Фото: Хокимият Сырдарьинской области
В Гулистане реконструировали парк культуры и отдыха - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Фото: Хокимият Сырдарьинской области
В Гулистане реконструировали парк культуры и отдыха - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Янгиликлар лентаси
0