Жамият

Ўзбекистонликлар ўз фарзандларига энг кўп қайси исмни қўйишмоқда

© Sputnik / Павел Львов / Фотобанкка ўтишНоворожденный ребенок в роддоме
Новорожденный ребенок в роддоме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Январь-май ойларида янги туғилган чақалоқларга Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари энг кўп қўйилган.
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. 2022 йилнинг январь-май ойлари давомида Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқларга энг кўп Солиҳа ва Муҳаммадали исмлари қўйилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 2022 йилнинг ўтган беш ойида 9929 нафар қизга Солиҳа ва 9567 нафар ўғил болага Муҳаммадали исми берилган.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда Солиҳа ва Муҳаммадали 2019 ва 2020 йилларда ҳам энг машҳур исмлар бўлган. 2021 йилнинг биринчи чорагида ҳам янги туғилган чақалоқларга энг кўп Солиҳа ва Муҳаммадали исмлари берилганди.
Бундан ташқари, 2018 йилда чақалоқларга асосан Мустафо ва Солиҳа исмлари берилган. 2017 йилда эса чақалоқларга қўйилган энг оммавий исмлар – Мадина ва Азизбек бўлган.
Янгиликлар лентаси
0