Жамият

Жомбойлик тадбиркор қуёш фотоэлектр станциясини ишга туширди

© МинэнергоФермер установил солнечные панели на 60 кВт
Фермер установил солнечные панели на 60 кВт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қуёш фотоэлектр станцияси йилига қарийб 20 млн сўмлик электр энергиясини иқтисод қилиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 1 июнь — Sputnik. Самарқанд вилояти Жомбой туманида қуввати 60 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Мамлакатдаги тадбиркорлар томонидан ҳам ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ва узлуксиз электр таъминотини амалга ошириш мақсадида экин майдонларига қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилиб, электр энергиясини ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилмоқда.
“Тўққизбой” маҳалласидаги “Охалик олтин боғи меваси” МЧЖга қарашли ҳудудга қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди. Ушбу станция интенсив боғ ва дала экинларини суғориш тизими электр қурилмалари учун мўлжалланган.
Эндиликда тадбиркор йилига қарийб 20 млн сўмлик электр энергиясини иқтисод қиладиган бўлди.
“Ишга туширилган лойиҳа натижасида йилига 43,2 минг кВт.соат (19,44 млн. сўмлик) электр энергияси тежалади”, дейилади хабарда.
© МинэнергоФермер установил солнечные панели на 60 кВт
Фермер установил солнечные панели на 60 кВт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Фермер установил солнечные панели на 60 кВт
Янгиликлар лентаси
0