Метронинг иккинчи вестибюллари ишлаш вақти тунгача узайтирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПассажиры в поезде
Пассажиры в поезде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Oбуна бўлиш
Бугундан 15 та метро бекати иш фаолиятини тонги соат 05:00 дан кеч соат 00:00 га давом эттиради.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. 1 июндан бошлаб Тошкент метросининг 15 та бекати тонги соат 05:00 дан тунги соат 00:00 га қадар ишлайди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени хабар берди.
Ҳамид Олимжон, Пушкин, Мирзо Улуғбек, Ойбек, Беруний, Абдулла Қодирий, “Новза”, “Тошкент”, “Космонавтлар”, “Чорсу”, “Тинчлик”, “Туркистон”, “Шаҳристон”, “Бодомзор” ҳамда “Минор” метро бекатларининг иккинчи вестибюли тонгги соат 05:00 дан тунги соат 00:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Таъкидланишича, бундай тартиб метро йўловчиларига қулайлик яратиш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида йўлга қўйилмоқда.
Бу кунга қадар бу бекатларнинг иккинчи вестибюли соат 07:00 дан 19:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатган.
Янгиликлар лентаси
0