Ўзбекистон ёғ экспортини вақтинча тақиқлади

© Sputnik / Георгий Зимарев / Медиабанкка ўтишМасло
Масло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта ва кунгабоқар ёғини экспорт қилиш вақтинча тақиқланди.
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. 2022 йил 1 июндан бошлаб ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта ва кунгабоқар ёғини экспорт қилиш вақтинча тақиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонида белгиланган.
Фармонга мувофиқ, қуйидагиларни 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланади:
ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи, бундан амалдаги контрактлар (шартномалар) доирасида 2022 йил 1 июнга қадар олдиндан тўловлар амалга оширилган ҳолатлар, шунингдек, Ўзбекистон “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида қайта ишланганлари мустасно;
кунгабоқар уруғлари (ТИФ TH коди 1206 00) ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари (ТИФ TH коди 1207), бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно.
Вазирлар Маҳкамасига мазкур товарларнинг ички бозорда етарли ҳажми мавжуд бўлган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган товарлар экспортини қайта тиклаш ҳуқуқи берилди.
2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 41-сон қарорида назарда тутилган давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари доирасида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича чекловлар;
Ўзбекистонга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади.
Шуингдек, 2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар бир қатор товарларни олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланади. Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмайди.
Янгиликлар лентаси
0