Россия

Путин “Қаҳрамон она” унвонини қайта тиклаш ғоясини қўллаб-қувватлади

© Sputnik / Михаил МетцельПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу унвонга сазовор бўлган оналарга бир марталик бир миллион рубль тўланади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Россия ҳукумати “Қаҳрамон она” фахрли унвонини қайта тиклаш ниятида. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Родительская слава” (Ифтихорли ота-оналар) ордени билан тақдирланган кўп болали оилалар билан учрашувда маълум қилди.
“Умуман олганда президентнинг кўп болалари оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган фармонини янгилаш ва кенгайтиришга келишиб олдик. Жумладан, буни алоҳида таъкидлашни истайман, совет даврларида бўлгани каби “Қаҳрамон она” фахрли унвонини қайтаришга”, - деди Путин.
Россия раҳбари бу унвонга сазовор бўлган оналарга бир марталик бир миллион рубль тўланишини қўшимча қилди.
“Қаҳрамон она” унвори ва ордени СССРда 1944 йилда таъсис этилган эди. У билан ўн ёки ундан кўпроқ болани дунёга келтирган оналар ўнинчи фарзанди 1 ёшга тўлган ва қолган болалари ҳаёт бўлган тақдирда мазкур орден билан тақдирланган. Мукофот эгаларига қатор имтиёзлар жорий этилган.
Айрим маълумотларга кўра, 1944-1991 йиллар давомида Ўзбекистонда юз мингга яқин она “Қаҳрамон она” ордени билан тақдирланган.
Янгиликлар лентаси
0