Дунёда

Россия Шимолий Кореяга COVID-19 га қарши ўз вакциналарини етказиб беришни таклиф қилди

© AP Photo / Cha Song HoШкольница в маске дезинфицирует руки перед входом в среднюю школу № 2 Кумсон в Пхеньяне
Школьница в маске дезинфицирует руки перед входом в среднюю школу № 2 Кумсон в Пхеньяне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шимолий Кореяда COVID-19 билан касалланиш ҳолати 3,5 миллиондан ошиб кетган.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Россия Шимолий Кореяга COVID-19 га қарши ўз вакциналари ва тестларини етказиб беришни таклиф қилди.
“Гарчи Корея ҳукумати коронавирус эпидемиясини бартараф этишда кўмак сўраб, Россияга томонига мурожаат қилмаган бўлсада, биз ўз ташаббусимиз билан ҳамкасбларимизга юу ерга вакцина, дори-дармон ва тест тизимлари ҳамда мутахассисларни жўнатишни таклиф қилдик”, - деган Россиянинг Шимолий Кореядаги элчихонаси вакили РИА Новости билан суҳбатда.
Таъкидланишича, КХДР ҳкумати бу таклифга ҳозирча муносабат билдирмаган.
Шимолий Кореяда пандемия бошидан бери илк бор COVID-19 билан касалланиш ҳолати 12 май куни тасдиқлангани маълум қилинган эди. Мамлакат етакчиси Ким Чен Ин Сиёсий бюро йиғилишини ўтказиб, вирус тарқалишининг олдини олиш учун барча чораларни кўришга ва чегара назоратини кучайтиришга чақирган. Кейинроқ у бошланган коронавирус эпидемиясини мамлакат тарихидаги "буюк изтироб" деб атаган. Сўнгги маълумотларга кўра, у ерда касалланганлар сони 3,5 миллиондан ошган.
Янгиликлар лентаси
0