Россия

Россия ва Хитой Ғарб санкцияларига қарши бирга курашмоқда – Ошепков

© Depositphotos / RyzhovФлаги России и Китая
Флаги России и Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бош консул Ошепков: Россия ва Хитой компаниялари санкциялари туфайли юзага келган харажатларни ўз зиммасига олади.
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik.Россия ва Хитой компаниялари Ғарб санкциялари туфайли юзага келган харажатларни қоплашга имкон топмоқда. Бу ҳақида Россиянинг Харбиндаги бош консули Владимир Ошепков “РИА Новости”га берган интервьюсида маълум қилди.

“Бир томондан, Хитой ва Россиядаги тадбиркорлар, биринчи навбатда, молиявий ҳисоб-китоблар ҳамда логистика соҳасида одатий иш услубларидан воз кечишга мажбур. Бироқ, бу харажатлар икки томонлама ҳамкорлик учун енгиб бўлмайдиган тўсиққа айланмади”, - дея таъкидлади дипломат.

Ундан ташқари, Хитойда кўпчилик Ғарб компанияларининг Россия бозоридан чиқиб кетишини мамлакат бизнеси ривожланиши учун яхши имконият деб ҳисоблайди, деди дипломат.
Аввалроқ, Хитойнинг CGTN телеканали ҳозир Россияга қарши рекорд даражада санкциялар киритилгани, лекин ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар мамлакатнинг санкциялар босимига дош бера олишини намойиш қилганини қайд этганди.
Унга кўра, ҳеч бир давлат ёки давлатлар гуруҳи Россия нефти ва газининг ўрнини тўлдира олмайди. Буғдой ва ўғит етишмовчилиги эса - бутун дунёда озиқ-овқат тақчиллигига олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Ғарб киритаётган санкциялар нафақат Россия, балки бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба бериши, энди дунёда озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.

“Биз қийинчиликларни ўтган йилларда қандай енгган бўлсак, энди ҳам шундай уларни енгиб ўтамиз. Биз бу даврни бошдан кечиришимиз керак. Иқтисодиёт, албатта, янги вазиятга мослашади”, деганди Россия етакчиси.

Шунингдек, мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев Россия Ғарбнинг қўшимча чекловлари, жумладан, баъзи америкалик сиёсатчилар эълон қилган янги “жаҳаннам” санкцияларидан қўрқмаслигини билдирган.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чекловчи чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўстона бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0