Россия

Россия нефтига қарши санкциялар бутун дунё бозорига салбий таъсир кўрсатади – Песков

© Sputnik / Владимир Астапкович Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
 Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия президенти матбуот котиби европаликлар ўз қарорларидан ўзлари жабрланишларидан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Европа Иттифоқининг Россия нефтига қисман тақиқ жорий этиши бутун дунё энергетика бозорига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Бу санкциялар, албатта, бутун қитъа учун, европаликлар учун ҳам, биз учун ҳам, бутун дунё энергетика бозори учун ҳам салбий таъсир қилади”, - деди Кремль вакили.
Песков Россия учун Европа йўналиши етказиб бериш нуқтаи назаридан, жумладан, сотиш ҳажми бўйича муҳим эканини таъкидлади. Аммо ҳозир, унинг сўзларига кўра, Москва янги чеклов оқибатларини камайтириш учун чоралар кўрмоқда.
Жаҳонда нефть нархи ошиши Ўзбекистонга салбий таъсир кўрсатмоқда
Шу билан бирга у Европанинг ўзи ўз қарорларининг салбий оқибатларидан “озод эмаслигини” яна бир бор такрорлади.
“Улар (европаликлар – таҳр.) буларнинг барини бошдан кечиришлари керак бўлади”, - дея огоҳлантирди Песков.
ЕИ мамлакатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари куни кеча Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи тўпламини келишиб олишди. У, жумладан, Россия нефти импортига қисман тақиқ қўйишни ўз ичига олади.
Санкциялар Европага зарар, Россияга фойда келтирмоқда - Британия ОАВи
Янгиликлар лентаси
0