Жамият

Тошкентда қолипли нон нархи ошди

© Sputnik / Виталий ТимкивХлеб
Хлеб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бугундан бошлаб Тошкент дўконларида буханка ноннинг нархи 2 800 сўмни ташкил этмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Бугундан бошлаб унинг нархи 2 800 сўмни ташкил этмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Нарх кўтарилгунга қадар маҳаллий буғдой навидан тайёрланган бўлка нон 1600 сўм эди.
Бундан аввалроқ Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Тўлқин Мирзаев Ўзбекистонда ун нархи юзасидан изоҳ берганди.
Унинг айтишича, ҳозир бозорларда ун нархининг кўтарилиши вақтинчалик ҳодиса.
Украинадаги вазият туфайли жаҳон бозоридаги ҳолат ва бунинг оқибатида импорт қилинадиган ун нархининг қимматлиги нархларнинг ошишига сабаб бўлди.
Айни пайтда республиканинг ўз захиралари етарли ва яқин кунларда бозорда қўшимча 50 минг тонна маҳаллий ун пайдо бўлади. Бу чора нархларни барқарорлаштиришга ёрдам беради, деди Мирзаев.
Молия вазирлиги вакили қолипли нон нархининг ўзгариши кутилаётганини айтганди.
"Ун нархини эркинлаштириш рақобат муҳитини яратади. Нархлар кўтарилмайди, фақат Тошкент шаҳрида буханка нон нархининг ўзгариши кутилмоқда. Бозорларда эса аксинча, нархларнинг пасайиши прогноз қилинмоқда”, - деди у.
Янгиликлар лентаси
0