Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

"Ураган" ракета тизимлари Украина яширинган техникасини йўқ қилди - видео

© Министерство обороны РФ / Фотобанкка ўтишВоенные учения "Восток-2018"
Военные учения Восток-2018 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Реактив ўт очиш тизими "Орлан-10" учувчисиз аппаратлари ёрдамида Украина бронетехникаси ва мустаҳкамланган таянч пунктларини йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Россия Қуролли кучларининг "Ураган" ёппасига ўт очиш реактив тизими, "Орлан" учувчисиз аппарати ёрдамида Украина армиясининг яширинган техникасини йўқ қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Мудофаа вазирлиги эълон қилган видеолавҳада, "Орлан" учувчисиз аппаратининг учирилиши, "Ураган" тизимларининг ўт очишга тайёрланиши, ўт очиши ва ракеталарнинг Украина қўшинлари позициясига зарба бериши акс этган.
Вазирлик хабарига кўра, 220-миллиметрли реактив ёппасига ўт очиш тизими, "Орлан-10" учувчисиз аппаратидан олган нишоннинг координаталарига асосланиб Украина бронетехникаси ва мустаҳкамланган таянч пунктларига зарба берган.
Зарба натиджасида душманнинг зирҳли техникаси, истеҳкомлари ва тирик жони йўқ қилинган. Вазифа бажарилганидан сўнг, ўт очиш бўлинмаси ўз жойини ўзгартирган.
Янгиликлар лентаси
0